19:21 | 29.07.24
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жамоат транспорти IVMS'га ўтди. Йўловчилар йўналишларни режалаштиришда барча имкониятлардан фойдаланиши мумкин.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ақлли Транспорт Тизимига автобусларнинг ички қурилмаларидаги маълумотларини киритмоқда. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жамоат транспортини бошқариш тизими – Ақлли Транспорт Тизими (IVMS)га ўтган. Ушбу тизмни такомиллаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан кўплаб ишлар амалга оширилиб сервер имкониятлари оширилган. Жумладан, маълумотлар базаси оптималлаштирилиб, дастурий таъминотни захиралаш каби қўшимча функциялар киритилган. Шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари автобуслар ҳаракатини Google харита орқали реал вақтда кузатишлари учун Google харитаси билан муваффақиятли интеграция қилинган.
Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутахассислари томонидан ушбу системага 1700 га яқин автобусларнинг ички қурилмаларидаги маълумотларини киритиш ва интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Тез кунларда йўловчилар ушбу хизмат орқали ўз йўналишларини режалаштиришда IVMS’нинг барча афзалликларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: