16:30 | 13.10.24
Дональд Трамп яқин 3-4 ой ичида дунёда жаҳон уруши бошланиши мумкинлиги, фалокат АҚШ ҳукуматидаги баъзи шахслар сабабли содир бўлишини башорат қилмоқда.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп яқин 3-4 ой ичида дунёда жаҳон уруши бошланиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, фалокат АҚШ ҳукуматидаги баъзи шахслар сабабли содир бўлади.
Трамп ўзининг президентлик сайловолди кампаниясида бир неча бор АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг сиёсатини кескин танқид қилган. Унинг фикрича, Байденнинг ҳаракатлари халқаро муносабатларда жиддий кескинликка олиб келган ва дунё миқёсида кенг кўламли уруш хавфини кучайтирган.
Қайд этиш керак, Трампнинг тахминлари Украина Россия ҳарбийларига нисбатан зарбалар беришда Америка қуролларини фойдаланишга рухсат олиши, ҳамда яқин вақт ичида Украинага бевосита АҚШ қуроли билан Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат берилиши билан боғлиқ.
Трампнинг фикрича, агар у сайловда ғалаба қозонса, жаҳонда тинчлик қайта тикланади. Акс ҳолда, дунёдаги вазият янада ёмонлашади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: