14:48 | 12.07.24
Урганч халқаро аэропорти ёпилди. Режалаштирилган авиақатновларнинг бир қисми бошқа аэропортга кўчирилади.
Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиш учун ёпилгани сабабли авиақатновлар Нукус халқаро аэропортига кўчирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 20 июлдан 7 августгача Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилиши сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Урганчдан режалаштирилган авиақатновларининг бир қисми Нукус халқаро аэропортига кўчирилади.
Шу муносабат билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Uzbekistan Airports томонидан Урганч ва Нукус шаҳарлари аэропортлари ўртасида автобус қатнови ташкил этилди.
«Автобуслар жадвали ҳаволада мавжуд, қўшимча маълумот олиш ва автобуслар жадвалига аниқлик киритиш учун Ўзбекистон аэропортлари алоқа марказига телефон орқали мурожаат қилинг +998 55 501 45 55», дейилади хабарда.