12:11 | 25.11.23

                       

Орол фожиаси тарихи — Батафсил

Орол денгизининг тарихи ва қуриш сабаблари ҳақида билиб олинг. «Оролқум» чўлининг вужудга келиши ҳамда минтақадаги чўлланиш оқибатлари

Жорий йил Баҳор мавсумининг илк кунлари ҳушхабар билан бошланган эди. Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳокимлиги Орол денгизининг сатҳи 0,5 метрга кўтарилганини маълум қилди. Бу хабар қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам бирдек қувончлидир. Сабаби бу икки мамлакат Орол денгизининг қуриши натижасида Марказий Осиёдаги энг кўп жабрланаётган давлатлардир.

Орол денгизида қурилган тўғон
Фото: gov.kz

Bugun.uz ўз ўқувчиларига Орол денгизининг тарихи, унинг қуриши ва юзага келган экологик муаммолар тўғрисида маълумот беради.

Орол денгизи ҳақида умумий маълумотлар

Орол денгизи Марказий Осиёда жойлашган ва тобора қуришда давом этаётган денгиздир. Эндиликда уни денгиз дейишга ҳам ҳожат қолмаган, сабаби Оролнинг асосий қисми қуриб, чўлга айланган. Чўлга айланган ҳудуд «Оролқум чўли» дея аталмоқда. Денгиз Марказий Осиёдаги икки мамалакат, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Географик жиҳатдан Каспий денгизига яқиндир.

Орол денгизининг қуриган қисми.
Фото: britannica

1960 йилларгача Орол 66,100 км/кв майдонни эгаллаган эди. 1980 йилларга келиб, сувга бўлган талабнинг юқорилаши сабаб унинг майдони деярли ярмигача қисқариб кетган.

Орол денгизининг тарихи

Орол денгизи Тан сулоласи даврида Хитой империяси ғарбий чегарасининг бир қисми бўлган. Ҳофиз-и Абру каби мусулмон географлари 1417 йилда Амударёда ҳам, Сирдарёда ҳам бурилишлар туфайли Орол денгизининг йўқолиб кетгани ҳақида ёзганлар.

1848 йил Алексей Бутаков экспедицияси Орол денгизида илк кузатишларни ўтказди. Уч йилдан сўнг, 1851 йил Орол денгизига биринчи пароход етиб келди. Таниқли рус дилерлари Лапшин, Риркин, Макеев ва Красилниковлар Орол денгизида балиқчилик саноатига асос солганлар. Кейинчалик, улар йирик балиқчилар уюшмаларини тузган.

Оролнинг қуриши

Оролдаги сув 1960 йиллардан бошлаб камайишни бошлаган ва 2010 йилга келиб унинг асосий қизми чўл зонасига айланди. Орол Қозоғистонда Ақтўбе ва Қизилўрда вилоятлари, Ўзбекистонда эса Қорақалпоғистон ўлкаси ерларида жойлашган. Илгари Орол денгизи 68 000 км/кв майдони билан дунёдаги тўртинчи энг катта кўл ҳисобланган. Советларнинг ирригация сиёсати денгизнинг қуришига сабаб бўлган.

Орол денгизининг қуриши
Фото: britannica

2007 йил Орол денгизи ўзининг дастлабки ҳажмининг 10% гача қасқариб, тўртта сув ҳавзасига бўлинган. Улар, Шимолий Орол денгизи, Жанубий Орол денгизининг шарқий ва ғарбий ҳавзалари ҳамда кичикроқ Борсакелмас кўлларидир.

2009 йилга келиб, жануби-шарқий кўл ғойиб бўлди ва жануби-ғарбий кўл собиқ жанубий денгизнинг ғарбий чеккасидаги ингичка чизиққа чекинди. Кейинги йилларда, вақти-вақти билан сув оқими жануби-шарқий кўлни кичик даражада тўлдириб турди.

Чўлда қолган кема ва туялар. Орол денгизи.
Фото: tripadvisor

2014 йил август ойида NASA томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирлари замонавий даврда илк марта Орол денгизининг шарқий ҳавзаси бутунлай қуриб қолганини кўрсатди. Шарқий ҳавза ҳозир Оролқум чўли деб аталади.

Орол денгизининг қуриши
Фото: carec

Оролни сақлаш учун ҳаракатлар

Янги даврда Орол денгизини қутқариш учун бир қатор ҳаракатлар қилинган. Марказий Осиёдаги беш республика раҳбарлари иштирокида ўтказилган саммитлар, халқаро ташкилотлар томонидан ўрганиш ишларининг амалга иширилиши ва жаҳондаги молиявий ташкилотларнинг Орол денгизини сақлаб қолиш учун тақдим этган маблағлари шулар жумнласидандир.

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларнинг саммити. Туркманистон.
Фото: Президент матбуот хизмати

1994 йил январ ойида Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон денгизни тиклашга ёрдам бериш учун ўз бюджетларининг 1 фоизини гаровга қўйиш тўғрисида шартнома имзоладилар. 2000 йил март ойида UNESCO «2025 йил учун Орол денгизи ҳавзасининг сув билан боғлиқ истиқболлари» лойиҳасини тақдим этди.

Чўлда қолган кемалар. Орол денгизи.
Фото: World Bank

Қозоғистонда Шимолий Орол денгизини сақлаб қолиш ва тўлдириш мақсадида 2005 йил «Кўк Aрал» тўғони қурилди. 2008 йилга келиб, сув сатҳи 2003 йилдагидан 12 метр баландликка кўтарилди. Ҳозирда бу кўрсаткич 42 метрга етган. 2013 йил ҳолатига кўра, шўрланиш пасайган ва балиқлар яшаши учун маълум миқдорда шароит вужудга келмоқда.

Кўк Арал тўғони. Қозоғистон.
Фото: ResearchGate

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун 2011 йилда Мўйноққа қилган ташрифидан сўнг, Орол денгизининг қисқариши «сайёрадаги энг ёмон экологик офатлардан бири» деб аталди. Денгизнинг қуриши бир вақтлар вилоятда гуллаб-яшнаган балиқчилик саноатини вайрон қилиб, ишсизлик ва иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқарди.

Орол денгизи жуда ифлосланган, бунинг натижасида аҳоли саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд. UNESCO Орол денгизига оид тарихий ҳужжатларни экологик фожиани ўрганиш учун манба сифатида «Жаҳон хотираси» реестрига киритди.

Оролни қутқариш ечимлари

Йиллар давомида муаммони ҳал қилишнинг турли хил вариантлари таклиф қилинди. Улар амалга ошиш эҳтимоли ва нарх жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Ечимлар орасида:

  • Суғориш каналларининг сифатини ошириш
  • Камроқ сув талаб қиладиган муқобил пахта турларидан фойдаланиш
  • Юқори оқимдаги давлатларда қишлоқ хўжалигидан ташқари иқтисодий ривожланишга ҳам кўмаклашиш
  • Пахтага камроқ кимёвий моддаларни қўллаш
  • Пахтадан бошқа экинларни етиштириш
  • Орол денгизини 20-30 йил ичида аввалги ҳажмига қайтариш учун Волга, Об ва Иртиш дарёлари сувини йўналтириш.

Бу лойиҳага 30-50 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши айтилган Шунингдек, Каспий денгизи сувини қувур орқали Орол денгизига қуйиш ва маҳаллий сув ҳавзаларидаги чучук сув билан суюлтириш каби лойиҳалар бор.

Экологик фожиа

Орол денгизининг тез қисқариши минтақада кўплаб экологик муаммоларни келтириб чиқарди. 1980 йилларнинг охирига келиб, денгиз 1960 йилгача бўлган сув ҳажмининг ярмидан кўпини йўқотди. Шу сабабли сувнинг тузи ва минерал таркиби кескин кўтарилиб, ичишга яроқсиз ҳолатга келган. Бу ҳолат, бир вақтлар Оролда кўп бўлган бетер, сазан, барбел, роач ва бошқа балиқларнинг нобуд бўлишига олиб келди.

Шавкат Мирзиёев.
Фото: aral.uz

Шундай қилиб, Орол денгизи бўйидаги балиқчилик саноати деярли йўқолди. Шимоли-шарқдаги Орол ва жанубдаги Мўйноқ портлари эндиликда денгиз қирғоғидан анча узоқда. Орол денгизининг эски қирғоғи бўйлаб бир қатор аҳоли пунктлари вужудга келди. Денгизнинг қуриши маҳаллий иқлим учун оғир оқибатларга олиб келди. Аҳоли орасида ҳасталанишлар ва касалликлар кучайди. Чўлланиш Орол аҳолисининг саломатлигига кучли таъсир қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: