15:35 | 23.07.24
Вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамалди. Судда қиз узр сўраб, унга нисбатан енгиллик беришларини сўраган (видео).
Вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 20 июль куни С.Р. ўзига тегишли бўлган Instagram аккунтида жонли эфир қилиб, вилоятда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини камситган. Унинг бу хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда кескин норозоликини келтириб чиқарган.
21 июль куни Чирчиқ шаҳар ИИБ ХПГ ҳодими ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида келганда, қиз бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган. У бу ҳаракатлари билан қоидаларни менсимай, майда безорилик содир этган ҳисобланади.
Судда айбланувчи С.Р. қилган ишларидан афсусда эканлиги, барчадан узр сўрашини билдириб, суддан унга енгиллик беришни сўраган.
Суд хулосасига кўра, С.Р. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбли деб топилиб, 10 суткага қамалди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: