21:22 | 13.12.23

                       

Янги йил байрамида айрим жойларда қор ёғади

«Ўзгидромет» декабр ойининг иккинчи ярми учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 декабр куни кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 19-20 декабр кунлари эса ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ҳамда +2 даражада илиқ бўлиб, кундузи 0…+5 даража илиққача пасаяди.

Шунингдек, 19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда эса марказий вилоятларда ва Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида қор, ёмғир ёғиши мумкин.

Бундан ташқари, декабр ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича айрим жойларда 1-2 кун давомида ёғингарчилик кузатилиб, қор, ёмғир ёғиши мумкин.

21-31 декабрда ҳарорат кечалари 0…+5 даража илиқдан -3…-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқдан +7…+12 даража илиққача, шимолда кечалари 0…-5 даража совуқдан -10…-15 даража совуққача, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқдан -2…-7 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда декабр ойида қандай об-ҳаво кузатилаётгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда бу йил бош арча қаерда ўрнатилиши айтилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда аҳоли Янги йил арафасида неча кун дам олиши мумкинлиги ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: