17:16 | 20.07.24
Яшнободда «новостройка» ёниб кетди.
Тошкент шаҳар ФВБ Яшнабод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Бугун, 20 июль куни соат 13:33 да Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Катта Олмос кўчасида жойлашган, янги қурилаётган биноларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида, этилган манзилда бинонинг биринчи қаватида, қурилиш маҳсулотлари ёнган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: