9:11 | 20.07.24
Темур Алихоновнинг собиқ севгилиси Юнетта автоҳалокатга учради (видео).
Темур Алихоновнинг собиқ севгилиси, блогер ва стюардесса Юнетта бир ой аввал автоҳалокатга учрагани ва ундан олган ибратларини гапириб берди.
«Дўстлар, мен сизларнинг олдингизга шу кўринишда чиқяпман. Мен автоҳалокатга учрадим ва касалхонада ётдим. Худога шукур, ҳозир уйдаман. Мени операция қилишди. Энди мени шундай аҳволда кўришингиз мумкин.
Мен сизларга фақат битта нарса айтишим мумкин. Ўзингизни асранг. Чунки худо менга шуни кўрсатди. У осонгина биздан жонимизни олиб қўяр экан.
Сал аввал мен яшашни хоҳламаслигим ҳақида кўп гапирардим. Нега ҳали ҳам тириклигим ҳақида ўйлардим. Сиз мендек бўлманг, ўзингизда борини қадрланг», дейди блогер
Шунингдек, у кўришга келган дўстларига ва ота-онасига чин дилдан раҳмат айтиб, уларни яхши кўришини билдирган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: