9:01 | 18.12.23
Айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд, туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Ҳарорат +9…+11 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор, ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +9…+14 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +7…+12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +10…+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Ҳарорат +1…+6 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: