14:30 | 08.09.23
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг 14 та ҳудудий филиали ташкил этилади.
«Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг 14 та ҳудудий филиали ташкил этилади.
Шунингдек, бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида «тиббиёт бригадалари»:
Марказнинг ҳудудий филиаллари:
Республика перинатал маркази:
Марказ:
2023 йил 1 октябрдан бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида мутахассисларни жорий этилаётган янги тизим бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.
2024 йил 1 октябрдан ҳар йили 100 тагача имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ёрдамчи репродуктив технологиялар усуллари муваффақиятли қўлланганда ушбу амалиётни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
Қарор билан, шунингдек, Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурга кўра, ҳомиладор аёллар уй варақасини рақамлаштириш ва амалиётга жорий этиш назарда тутилган.
2023–2027 йилларда туғруқ ўринлари сони жами 4 321 тага оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: