18:09 | 05.01.24

                       

Ўзбекистонда 6-7 январ кунлари ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январ кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади ва 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ, 7 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. 7 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +12…+17 даража, 7 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январ куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +12…+17 даража, 7 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 7 январ куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +14…+19 даража, 7 январда кечаси +3…+8 даража, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража, 7 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси -1 даража совуқ ва +4 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ, 7 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: