22:59 | 23.11.23

                       

Ўзбекистонда бир кунда тўртинчи марта зилзила бўлди

Ер ости силкинишининг чуқурлиги 15 кмни ташкил этди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистонда зилзила қайд этилган.


Айтилишича, зилзила бугун, 23 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 22:38 да (Гринвич бўйича 23 ноябр соат 17:28) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси — 2,9 баллни ташкил этган. Чуқурлик 15 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 315 километр жануби-ғарбда кузатилган.

Зилзила Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида сезилган. Шунингдек, бугуннинг ўзида Сурхондарё вилоятида уч марта зилзила кузатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: