16:15 | 22.11.23

                       

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистонда доллар курси кўтарилиб, евро ва рубл курси тушган.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Қайд этилишича, доллар курси 18,96 сўмга кўтарилиб, 12 минг 289,03 сўм қилиб белгиланган.

Евро курси 30,86 сўмга пастлаб, 13 минг 397,50 сўмга тўғри келган.

Рубл курси эса 0,23 сўмга тушиб, 139,27 сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун ушбу алмашинув 23 ноябр, пайшанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: