16:20 | 09.01.24

                       

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар, евро ҳамда рубл курси юқорилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд етилишча, доллар курси 6,96 сўмга ошиб, 12 минг 397,04 сўмга тўғри келган.

Евро курси ҳам 16,29 сўмга кўпайган ва 13 минг 567,32 сўмни ташкил қилган.

Рубл курси эса 0,73 сўмга, юқорилаб, 137,30 сўм қилиб белгиланган.

Маълумот учун ушбу алмашинув 10 январ, чоршанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: