16:49 | 03.11.23
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонда доллар, евро ва рубл курси яна кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, доллар курси 13,99 сўмга кўтарилиб, 12 минг 254,00 сўмни ташкил қилган.
Евро 44,27 сўмга кўтарилиб, 13 минг 048,06 сўмга тўғри келган.
Рубл курси 0,19 сўмга ўсиб, 131,78 сўмни ташкил қилган.
Маълумот учун, ушбу алмашинув 6 ноябр, душанба кунидан амал қилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: