17:10 | 11.12.23

                       

Ўзбекистонда доллар, рубл ва евро курси ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматларини белгилади.

Республикада АҚШ доллари, евро ҳамда Россия рублининг қиймати ошди. Марказий банк берган маълумотларга кўра, 1 АҚШ доллари 15,03 сўмга кўтарилиб, 12,327 сўмни, евро 0,18 сўмга ошиб, 13 272,49 сўмни ташкил қилган.

Россия валютаси ҳисобланган рубл эса 2,38 сўмга юқорилаб, 135,42 сўмга тенг дея келтирилган.

Маълумот учун, хорижий валюталарнинг ушбу кўриниши 2023 йилнинг 12 декабридан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: