11:12 | 13.11.23
Ҳарорат +25...+27 даражагача кўтарилади.
«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 13-17 ноябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилди.
13 ноябр куннинг иккинчи ярмида бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даражагача илиқ бўлади.
Иш ҳафтаси давомида республика бўйлаб қуруқ об-ҳаво давом этади. Ҳафта бошида жойларда бироз туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундузи ҳаво +21…+24 даражагача , республика жанубида айрим жойларда +25…+27 даражагача иссиқ бўлади.
Кечаси ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб +7…+10 даражагача кўтарилади.
Синоптикларнинг фикрича, бу ҳарорат фони ноябр ойининг ўрталари учун иқлим нормасидан +5…+8 даража юқори.
Тошкент шаҳрида 13-17 ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан кучсиздан мўътадилгача эсади.
Бугун, 13 ноябр куни ҳаво ҳарорати кундузи +14…+16 даража илиқ бўлса, кейин кундузи ҳарорат кўтарилиб, 16-17- ноябрда +21…+23 даража илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат +5…+7 даражадан +8…+10 даражагача аста-секин кўтарилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: