1:32 | 27.11.23
Баъзи ҳудудларда шамол кучайиши мумкин.
«Ўзгидромет»га кўра, 27 ноябр куни Тошкент шаҳрида кундузи +21…+23 даража илиқ бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қаттиқ шамол бўлиши мумкин. Кундузи +18…+23 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам шамол кучаяди ва кундузи +20…+25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво кундузи +17…+22 даража ҳамда Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида +12…+17 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: