14:12 | 19.07.24
Жиззахда 17 ёшли қизга нисбатан қидирув эълон қилинди. У уйидан мактабга чиқиб кетиб бедарак йўқолган.
Жиззахлик 17 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мусурмонова Чарос Камол қизи 2024 йил 29 май куни яшаш уйидан мактабга чиқиб кетиб бедарак йўқолган. У 2007 йилда Жиззах вилояти Пахтакор туманида туғилган.
Алоҳида белгилари: Бўйи 165-170 см атрофида, буғдой рангли, ўртача гавдали, сочи, қошлари ва кўзлари қора рангда, сочи ўртача узунликда.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳудудий ИИБларга ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралади. Фуқаролар томонидан тақдим қилинган ҳар қандай маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: