16:45 | 15.07.24
Жиззахда 14 нафар йўловчи билан ҳаракатланган Damas ҳайдовчиси жазоланди (видео).
Жиззах вилоятида дамас ҳайдовчиси ташишга руҳсат берилган одамлар сонини оширган вақтида йўл ҳаракати хавфсизлик ходимлари томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда ДЙХ хавфсизлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззахда 5 июль куни дамас ҳайдовчиси йўловчиларни рухсат этилган йўловчилар сонидан оширган ҳолда хайдаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан чора кўрилган.
Маълумот ўрнида, йўл ҳаракати қоидаларининг 159-моддасига (Одамларни ташиш) кўра, транспорт воситасининг ҳақиқий вазни ишлаб чиқарган корхона рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак. Ушбу қоидабузарлик йўловчилар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: