12:12 | 07.05.24

                       

Жиззахда эркак аёли рашк қилгани учун уни бўғиб ўлдирди

Жиззахда мардикор эркак 25 ёшли аёли рашк қилгани учун уни бўғиб ўлдирди. Уларнинг 1 нафар фарзанди етим қолган.

Жиззахда эркак 25 ёшли аёлини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Bugun.uz’нинг ишончли манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 11 апрель куни соат 23:25 ларда мавсумий ишчи, 1992 йилда туғилган Х.С. бирга яшаган турмуш ўртоғи 1999 йилда туғилган Х.М.ни «Нега асоссиз рашк қилиб, ҳакорат қиласан» деб, жахл устида қўллари билан бўғиб ўлдириб қўйган. Марҳуманинг жасади СТЭга юборилган.

Аниқланишича, уларнинг 1 нафар фарзанди бўлган.

Ш.Рашидов туман прокуратураси томонидан 2024 йил 12 апрель куни С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. С.Х. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Маълумот учун, ушбу оила 2023 йил, 16 октябрдан бери маҳалла ва туман ИИБда нотинч оила сифатида ҳисобда турган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: