14:48 | 05.12.23

                       

Жиззахда ичида куёв бўлган «Жигули» ЙТҲга учради

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, жароҳатланган куёв тўйга тайёрланиш учун салонга олиб борилаётган бўлган.

Шу йилнинг 1 декабр куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида «Жигули» автомашинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, машинада икки нафар киши бўлиб, улардан бири тўйи бўлаётган куёв бўлган. 25 ёшли ҳайдовчи эса куёвни салонга олиб бориш учун машина рулига ўтирган. ЙТҲ оқибатида шикаст етган машина эгалари эса зарарни ўзлари қоплашларини айтиб, «Жигули» ҳайдовчисидан пул талаб қилишмаган.

Ҳодиса шаҳар халқи орасида «Қипчоқ» деб аталадиган маҳалланинг Шодлик кўчасидаги «Қипчоқ» чойхонаси олдида содир бўлган. Автотранспорт эгаси катта тезликда келаётган пайтда бошқарувни йўқотиб, автотураргоҳда турган бир нечта машинага бориб урилган. Оқибатда Дамас, Gentra, Nexia-3 ва бошқа жами олтита автомобил зарар кўрган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жиддий жароҳат олиб реанимацияга тушган, бўлажак куёвнинг эса қўли жароҳатланган. Аммо унинг тўйи қолдирилмаган. Воқеадан сўнг, ўша кўчада машиналар тезлигини чеклаш учун махсус дўнглик яратилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: