10:39 | 24.11.23

                       

Жиззахда юк машинаси темир йўл кўпригини қўпориб олди — фото

Оқибатда, кўприкнинг бир қисми шикастланган.

Жиззах вилоятининг «Жиззах – Сайхун» участкасининг 3597-километрида Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида жойлашган темир йўл кўприги унинг остидан ўтаётган HOWO русумли  юк машинаси кўприкнинг бир қисмини борти билан шикастлаган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга кўра, воқеа содир бўлганидан кейин юк машинаси ҳайдовчиси дарҳол тўхтаган. Вазиятни ҳал қилиш учун махсус хизматлар ва масъул шахслар юборилган. Хавфсизлик ва тиклаш ишлари учун темир йўл кўприги бир муддат ёпилган ва кўприкни тиклашга киришилган.


Компаниянинг айтишича, ҳозирда барча тиклаш ишлари якунланиб, поездлар йўналиш бўйича ўз ҳаракатларини тиклаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: