17:51 | 29.07.24
Жиззахда 10 метр чуқурликдаги қудуққа қорамол тушиб кетди.
Жиззахда қудуққа қорамоли тушиб кетган хонадон эгасига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 29 июль куни соат 11:20да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ғаллаорол тумани «Аламли» МФЙ Ҳамид Олимжон кўчасида яшовчи фуқаро томонидан яшаш хонадони ҳовлисидаги 10 метр чуқурликдаги қудуққа қорамоли тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан бошқарма Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида мол қудуқдан чиқариб олиниб, эгаларига топширилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: