14:12 | 16.07.24

                       

Жизздахда Nexia 1 ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жизздахда қарама-қарши йўлда ҳаракатланган Nexia 1 Damas билан тўқнашди. Ҳайдовчи жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Жизздахда Nexia 1 билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 2024 йил 13 июль куни соат 17:00 ларда, Ш.Рашидов тумани «Бўстон» маҳалласида содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia 1 ҳайдаб кетаётган вақтда, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмаган. У ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Damas машинасининг йўналишига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Ушбу йўл-улов ҳодисаси натижасида Damas хайдовчиси олган тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган. Хозирда ушбу ЙТХ юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.