15:42 | 22.08.23 1310

«Ўзтрансгаз» АЖнинг бошқарув раиси ўзгарди

Исақов Асқар «Ўзтрансгаз» АЖга бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Исақов Асқар Шарифжанович «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Исақов бунга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

«Ўзтрансгаз» мамлакат газ узатиш тизимининг оператори бўлиб, табиий газни ички бозорга ташиш, шунингдек, Ўзбекистондан газ экспорти ва транзитини таъминлайди.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда «Ўзтрансгаз» АЖга Улуғбек Сайидов лавозимидан озод этилиб, ўрнига энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Беҳзод Норматов бошқарув раиси этиб тайинланганди.

Беҳзод Норматов: «Ўзтарнсгаз» АЖнинг 2021 йилда тайинланган собиқ бошқарув раиси.

2022 йил декабрида энергетика таъминотидаги камчиликлар туфайли соҳанинг бошқа масъуллари қаторида унга ҳам ҳайфсан жазоси берилади.

2023 йил январида эса, мамлакатдаги энергетик инқироз фонида у «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Улуғбек Мустафоев ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Меҳриддин Абдуллаев билан биргаликда лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланганди.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Улуғбек Мустафоев (чапда) ва Беҳзод Норматов

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1145
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 520
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 799
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 822
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1487
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 675