21:19 | 03.07.24

                       

Озодбек Назарбеков кийимлар дўконининг Instagram’даги рекламасида иштирок этди

Озодбек Назарбеков кийимлар дўконининг Instagram'даги рекламасида иштирок этди. Рақобат қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди (видео).

Озодбек Назарбеков кийимлар дўконининг рекламасида иштирок этгани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан Instagram’да Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида кийимлар дўкони ҳақидаги реклама лавҳаси жойлаштирилганги ва бу ҳолат кенг жамоатчилик томонидан қонунбузилиш эканлиги таъкидланмоқда.

Юқоридагиларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қўмита томонидан «Реклама тўғрисида»ги Қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

«Рақобат қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: