12:02 | 06.10.24

                       

Changan Automobile янги Nevo E07 автомобилини намойиш қилди

Changan Automobile компанияси 27-28 сентябрь Хитойда Ўзбекистон, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа давлатларидан келган ОАВ вакилларига янги Nevo E07 автомобилини намойиш қилди. Ташқи кўриниши футуристик дизайнга эга бўлиб, ўзида кроссовер ҳамда pickup’ни мужассам этган автомобиль Тошкентда 2025 йилнинг бошларида сотувга чиқади.

Changan Automobile компанияси 2024 йил 27-28 сентябрь кунлари Чунцин шаҳрига (Хитой) Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатларидан келган ОАВлари делегациясига янги Nevo E07 автомобилини намойиш қилди.

Фото: Bugun.uz

Автомобиль ташқи кўриниши футуристик дизайнга эга бўлиб, ўзида кроссовер ҳамда pickup’ни мужассам этган.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Nevo E07’нинг «багаж» қисми маълум даражада трансформер кўринишда бўлиб, машинани 10 сонияда кроссовердан pickup’га айлантириб бера олади.

Фото: Bugun.uz

Уч сонияда юзгача тезлик оладиган автомобиль 590 от кучига эга иккита моторга эга. Машинага ўрнатилган 800 вольтли тез қувватлаш тизими ёрдамида 15 дақиқалик «заряд» билан 365 километргача масофа босиб ўтиш мумкин.

Тошкентда 2025 йилнинг бошларида сотувга чиқадиган Nevo E07’нинг салони минимализм ва юқори технологиялар уйғунлигини ўзгинаси. Сунъий йўлдош алоқаси эса сизни доимий алоқада бўлишингизни таъминлайди.

Фото: Bugun.uz

Бундан ташқари, Хитойга келган журналистлар Changan Automobile компаниясининг автомобиллари билан танишиб, бренд ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлди.

Фото: Bugun.uz

Журналистларга аввал қиймати 10 миллиард юанлик 5G технологияси билан тўлиқ қопланган, майдони 1159 акрлик Changan Digital Intelligence Factory заводи намойиш этилди. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати 280 000 автомобилга тенг.

Фото: Bugun.uz

Ҳудудда Huawei билан биргаликда яратилган рақамли база мижозларга шахсий истагидан келиб чиқиб автомобиль ишлаб чиқариш муддатини қисқартириш имконини беради. Заводда 800 га яқин йиғувчи робот ҳамда 500 дан ортиқ юк ташувчи робот ёрдамида ишлаб чиқариш жараёни деярли тўлиқ (на 95%) автоматлашган.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Changan Automobile’нинг илмий-тадқиқот маркази транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича интеллектуал технологиялар лабораторияси, краш-тестлар лабораторияси, NVH лабораторияси, янги куч қурилмалар лабораторияси мавжуд. Қайд этиш керак, 2023 йилда Changan 5739 та янги патент учун ариза топширган. Бу Хитой автомобиль саноатида интеллектуал технологиялар соҳасида ўзига хос рекорд ҳисобланади.

Фото: Bugun.uz

Шунингдек, медиа вакиллари майдони 3500 акрдан иборат, умумий қиймати 3 миллиард юанни ташкил этадиган автомобил синов полигонига ҳам борди. Changan Automobile’га тегишли полигон турли хил синов йўлларини ўз ичига олади, масалан, юқори тезликли ҳалқа йўллари, тормозни синовдан ўтказиш учун йўллар, сувли ва қуруқ қопламали манёврли синов йўллари, шунингдек, автомобилдан ташқаридаги шовқин даражасини текшириш учун йўллар ҳам мавжуд. Марказда жами 70 дан ортиқ турли йўл қопламалари ҳайдовчилар фойдаланадиган реал йўл шароитларига мос келади.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Синов полигонида ўтказилган тест-драйвда ОАВ вакиллари Changan Automobile’нинг янги автомобиллари билан танишиб, Deepal S07, AVATR 12 ҳамда Хитой бозорида тақдим этиладиган Changan NEVO E07 моделларини синовдан ўтказди.

Фото: Bugun.uz

Маълумот учун, Changan Automobile компанияси 2030 йилгача ривожланиш стратегиясида тўртта асосий мақсадни белгилаб олган:

  • халқаро бозорга сармояни 10 миллиард АҚШ долларидан ошириш;
  • жаҳон бозорида йиллик савдо ҳажмини 1,2 миллион автомобилдан ошириш;
  • халқаро бозорларда фаолият юритадиган ходимлар сонини 10 000 кишидан ошириш;
  • жаҳон даражасидаги автомобиль бренди яратиш.

Changan Automobile компанияси халқаро автомобиль бозорида фаол.

Фото: Bugun.uz

Қайд этиш керак, МДҲ минтақасидаги автомобиль бозорида 2023 йилда Changan Automobile энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эга бренд бўлди. Озарбайжонда Changan Automobile Хитой автомобиль брендлари орасида биринчи ўринда, шунингдек, Қозоғистонда йиллик қуввати 100 000 автомобилга тенг завод қуриш учун инвестиция киритишни режалаштирмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: