13:16 | 06.10.24

                       

Ўзбекистон Россия мигрантлар борасидаги сиёсатига норозилик билдирмоқда

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари орасида ҳам шунга ўхшаш тенденция кузатилмоқда. Бироқ, Ўзбекистоннинг Россия сиёсатига нисбатан кескин норозилик билдириши ҳозирча энг кучлиси бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Россиядаги фуқароларига нисбатан олиб борилаётган сиёсатидан кескин норозилик билдириб, ўз дипломатик каналлари орқали Кремлга муносабатлар кескин ўзгариши мумкинлигини етказган.

Ҳукуматдаги манбаларга кўра, Президент маслаҳатчиси Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг ташрифи давомида расмий Тошкент Россиянинг ўзбек фуқароларига нисбатан сиёсатини «адолатсиз ва репрессив» деб атаган.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари орасида ҳам шунга ўхшаш кескин норозилик тенденцияси кузатилмоқда, бироқ, Ўзбекистоннинг Россия сиёсатига нисбатан кескин норозилик билдириши ҳозирча энг кучлиси бўлиб қолмоқда.

Қайд этиш керак, агар Ўзбекистон Россияга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқса, бу минтақа учун муҳим геосиёсий ўзгаришларга сабаб бўлиб, Россиянинг Марказий Осиёдаги анъанавий таъсирини сусайишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: