12:13 | 06.12.21

                       

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳаво ҳарорати 17 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, сешанба ва чоршанба кунлари Қозоғистон ҳудуди бўйлаб нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 9–14 даража илиқ атрофида сақланиб туради.

Пайшанба ва жума кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ атрофида бўлади, кундузи 15–17 даража илиққача кўтарилади.

Шунингдек, 8 декабрда шимолий туманларда, 9–10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучайиши, туман тушиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: