12:20 | 04.11.24

                       

Ҳафталик об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ёмғир ва қорли ҳафта: Ўзбекистонликларни ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутмоқда?

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистон бўйлаб 5 ноябрдан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати аста–секин пасйиши бошланади.

Ҳаво ҳарорати 5 ноябрда кундузи 13-18 даража илиқ, 6 ноябрда 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 7-8 ноябрда эса ҳарорат 5-10 даража илиққача пасаяди. Кечалари совуқ бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 7-8 ноябрь кунлари ҳарорат кечалари 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача, Устюртда 3-4 даража совуққача пасаяди.

5-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

7-8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида ёмғир кузатилмайди. 7 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида, шунингдек, 7-8 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги аралаш ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади.

Тошкентда 4 ноябрь кечқурун ёмғир ёғади, 5-6 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 7-8 ноябрда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 5 ноябрда 15-17 даража, 6 ноябрда 10-12 даража, 7-8 ноябрда 7-10 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: