22:34 | 30.10.24
Тошкентнинг 3 та туманида 31 октябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Тошкентнинг 3 та туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар берди.
Мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 31 октябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани: «Ифтихор» ҳамда «Нақшбандий» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 12:00 дан 18:00 гача;
Бектемир тумани: «Нурли йўл», «Мусаффо» ҳамда «Соҳил» МФЙ ларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
Олмазор тумани: «Аҳил», «Мояриқ», «Янги Тошкент», «Гулзор», «Чуқурсой», «Олтинсой», «Ислом ота» ҳамда «Шифокорлар» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:30 гача.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: