20:31 | 30.10.24
Тошкентдаги «Ғишткўприк» чегара постида 380 млн сўмлик тақинчоқларни ички кийимига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди (видео).
«Ғишткўприк» чегара божхона постида қиймати 380 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро кўрикдан ўтказилган. Аёлнинг оёғи ва ички кийимларига скотч билан ўраб яширилган умумий оғирлиги 450 грамм заргарлик буюмларини аниқланган.
Дастлабки ҳисоб китобларга заргарлик буюмларининг қиймати 380 млн сўмни ташкил қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: