12:08 | 16.03.22

                       

Автомобиль ишлаб чиқарувчиларга металл нархларининг кескин ошиши хавф солмоқда

Бунинг бадалини ҳайдовчилар ҳам тўлаши эҳтимоли катта

«Reuters» агентлигининг хабар беришича, Украинадаги геосиёсий вазият автомобил кузовидаги алюминийдан тортиб, каталитик нейтрализаторлардаги палладий ва электромобиль батарейкаларидаги юқори сифатли никелгача бўлган барча металлар нархининг ошишига олиб келади. Бунинг бадалини ҳайдовчилар ҳам тўлаши эҳтимоли катта.

Фото: «Reuters»

Металлар ҳозирча Ғарб санкциялари таъсири остига тушмаган бўлса-да, айрим юк жўнатувчилар ва авто эҳтиёт қисмлари етказувчилар Россия товарларини сотишдан қочиб, шусиз ҳам чиплар тақчиллиги ва энергия ташувчилар нархларининг ошганидан азият чекаётган авто ишлаб чиқарувчиларига босим ўтказмоқда.

— Хўш, бунинг оқибатлари қандай бўлади? — деб сўради Карлос Таварес, дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўринда турган авто ишлаб чиқарувчи Stellantis (STLA.MI) ижрочи директори журналистлар олдидаги чиқиши давомида. «Биринчидан, хомашё ва энергия харажатлари эксалацияси рўй беряпти, бу эса бизнес-моделга катта босим ўтказмоқда», — деди у.

Алюминий ва палладий душанба куни рекорд даражада қимматлашди, зангламас пўлат ишлаб чиқаришда ҳам қўлланиладиган никелнинг бир тоннаси эса сешанба куни илк маротаба 100 000 долларлик кўрсаткичдан ошиб кетди. Автомобил ишлаб чиқарувчилари учун босим остида қуйилган алюминий ва магний ишлаб чиқарувчи Aludyne компанияси ижрочи директори Андреас Веллер европа бизнесида сўнгги 4 ойда албминий нархи 60% ошгани, шунингдек, электр қуввати учун тўловлар кескин кўтарилганини таъкидлади.

1,2 миллиард долларга тенг йиллик савдо ҳажми ва харажатларнинг «юзлаб миллион долларга» ошиши натижасида компанияси Мичиган штати, Саутфилдда жойлашган Веллер мижозлардан келишилган нархдан кўпроқ пул тўлашни сўрашга мажбур бўлганини айтди. «Баъзилари бошқаларга қараганда тушунганроқ ва ҳамкорликка мойил, аммо бусиз биз яшаб қола олмаймиз», – деди Европада тўртта қуйма ва битта қайта ишлаш заводига эга Рейтер Веллер.

Stellantis бош директори Таварес чип тақчиллигининг тўхташи авто ишлаб чиқарувчиларга металл ва энергия ташувчиларнинг нисбатан баланд нархларини компенсация қилиш имконини беради, бироқ у ҳам яримўтказгичлар муаммоси бу йил ҳал бўлишидан умидвор эмас.

LMC ва J.D. Power консалтинг компаниялари маълумотларига кўра, АҚШда янги автомобил бўйича шартноманинг ўртача нархи февралда 44 460 долларни ташкил этди ва бу 2021 йилнинг худди шу ойидаги кўрсаткичга нисбатан 18,5 фоизга кўп.

Volkswagen (VOWG_p.DE) ва BMW сингари немис автомобиль ишлаб чиқарувчилар Украинадаги вазият оқибатларини аллақачон сезишга улгурди, боиси, у туфайли мамлакат ғарбидаги сим жгутлар ишлаб чиқарувчилари фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Сим жгутлар ўртача автомобилда 5 км гача кабелни эҳтиёткорлик билан боғловчи муҳим қисм тўплами ҳисобланади ва Украина уни етказиб беришда етакчи ўринни эгаллайди.

Металлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Россия компаниялари Германияга уларни кўп миқдорда етказиб беради. 2020 йилда унинг улушига Германияга никел импортининг 44 фоизи, 41 фоиз титан, темирнинг учдан бир қисми ва палладийнинг 18 фоизи тўғри келган.

Credit Suisse маълумотларига кўра, ўтган йилги 108 млн тонна ишлаб чиқариш ҳажми билан Россия жаҳонда темир руда ишлаб чиқариш бўйича 5-ўринда туради ва ҳозирда нисбатан баланд нархлар ҳамда металл харид қилишдаги қийинчиликлар билан тўқнашаётган Европа пўлат қуйиш компанияларини таъминлайди.

JPMorgan Америка инвестицион банки маълумотларига кўра, бу хавф Австриянинг Voestalpine ва Швециянинг SSAB (SSABa.ST) компанияларини ҳам четлаб ўтмайди. Voestalpine яқин ойларга етарли заҳиралари мавжудлигини маълум қилди, аммо у бошқа етказиб берувчилардан хомашё сотиб олишига тўғри келиши кутилмоқда. SSAB компанияси Россиядан товарлар етказиб бериш масаласи бўйича жавоб беришдан бош тортди. Россия йирик алюминий ишлаб чиқарувчи ҳисобланади ва унинг улушига дунё ишлаб чиқаришининг 6 фоизи тўғри келади.

Аккумулятор минераллари етишмовчилиги

Штудемунд компанияси ҳам никелнинг юқори нархлари билан курашмоқда. Benchmark Mineral Intelligence (BMI) ихтисослаштирилган консалтинг компанияси маълумотлар бўйича директори Каспар Роулз Россия улушига жаҳон никел ишлаб чқиаришининг 5 фоизи тўғри келса-да, у дунёдаги юқори сифатли никелнинг 20 фоизини етказиб беришини айтди.

Бу металл электромобиллар (EV) учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришда қўлланилади ва бу экологик жиҳатдан хавфсиз моделларга талаб ошаётган бир пайтда ички ёнув двигателларига ўтиш учун миллиардлаб сармоя киритаётган авто ишлаб чқиарувчилар учун янги муаммони туғдиради.

Россия юқори сифатли никелининг бир қисми катта эҳтимоллар билан Хитойга боради, негаки бу талаб таклифдан юқори бўлган шароитда автомобиль ишлаб чиқарувчилар бошқа фойдали қазилмалар ва автомобил аккумуляторлари нархларининг ошишига дуч келаётган даврда юз бермоқда.

«Бу аккумулятор етказиб бериш занжирининг асосий муаммоси, чунки сизда литий нархлари рекорд даражада қиммат ва кобальт ҳамда никел жуда жуда баланд нархда», — деди Роулз. «Бу батареялардаги минераллар билан боғлиқ муаммоларни баттар чуқурлаштиради».

Аккумуляторлар электромобилларнинг энг қиммат таркибий қисмларидан бири саналади ва авто ишлаб чиқарувчилар, нисбатан ҳамёнбоп электромобилларни таклиф қила олишлари учун уларнинг нархи арзонлашишига умид боғлашмоқда. BMW ҳамма эътиборини аккумулятор никелини қайта ишлашга қаратганини маълум қилди, бунда 50 фоизгача никел ломи янги BMW iX моделининг юқори вольтли батареясига ишлатилади.

Палладий борасида ҳам авто ишлаб чиқарувчилар қийин вазиятда қолишган. Автомобиль саноати у бензин моделлари учун каталитик нейтрализаторлар ёки дизел моделлари учун платинада ишлатилади. Палладий нархлари олти йилдан бери ошиб бормоқда ва Россия улушига жаҳон бозорининг тахминан 40%и тўғри келади.

«Каталитик нейтрализаторлар учун бошқа танлов йўқ ва сиз каталитик нейтрализаторсиз автомобил ясай олмайсиз», — деди Neptune Global қимматбаҳо металлар дилери ижрочи директори Крис Блази. У декабрда ҳар унцияси учун 1940 доллар тўлаб, жуда кўп палладий сотиб олганини айтди. Душанба куни унинг нархи рекорд даражадаги 3440 долларга етди.

Блази ўртача автомобилга ишлатиладиган палладий нархи 200 доллар атрофида эканлиги, аммо бу сумма икки баробар кўпайиши мумкинлигини таъкидлади. «Ёки истеъмолчилар автомобиллар учун кўпроқ пул тўлайди, ёки автомобил ишлаб чиқарувчилар қаердадир тежашига тўғри келади», — деди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: