15:15 | 14.05.22

                       

Россиянинг NATO бўйича стратегик вазифаси маълум қилинди

Бу вазифа барча имкониятлар билан амалга оширилиши айтилган

NATO’нинг 1997 йил чегараларига қайтиши Москва учун стратегик вазифага айланаёнгани маълум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Al Jazeera»

Мазкур фикрни «Единая Россия» партиясидан Давлат думаси депутати Олег Морозов илгари сурган.

«Биз буни ҳар қандай имкониятдан фойдаланган ҳолда қиламиз. Жумладан, тегишли ракета тизимларини Калининградда жойлаштириш орқали амалга оширамиз», — деган россиялик расмий.

Унинг қайд этишича, Финляндия ва Швециянинг иттифоққа кириши Европа хавфсизлик архитектурасини тубдан вайрон қилади.

«Ушбу жараён Болтиқ денгизининг ядросиз мақомини рад этишимизга олиб келиши мумкин», — деган Морозов.

Финляндия ва Швеция Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари фонида NATOга қўшилиш имкониятлари ҳақида гапира бошлади. Ташкилот раҳбари Йенс Столтенберг альянс бу икки мамлакатни ўз сафларида кўришдан хурсанд бўлишини ва уларга тезда аъзо бўлиш имкониятини тақдим этишини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Россия NATO қарама-қаршиликни мақсад қилганини айтган. Мамлакат президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков алянснинг янада кенгайиши Европага катта хавфсизлик олиб келмаслиги, NATO агрессив характерга эгалигини қайд этган. Россия Финляндияга NATO’га қўшилиш борасида таҳдид қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: