22:04 | 18.05.22
Bugun.uz Россия–Украина урушининг 18 май кунги воқеалари ривожи тўғрисида маълумот беради
Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 18 май куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.
Канадада Владимир Путин ва 1000 нафарга яқин россиялик амалдорлар ҳамда ҳарбийларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи қонун лойиҳаси Сенатга тақдим этилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
«Путин режимининг яқин иттифоқчилари ва асосий тарафдорлари, шу жумладан, ушбу асоссиз тажовузда айбдор бўлганларнинг мамлакатимизга киришини тақиқлаш Россияни жиноятлари учун жавобгарликка тортишнинг кўплаб усулларидан биридир», дейилади Канада жамоат хавфсизлиги вазири Марко Мендичинонинг баёнотида.
Британия разведкаси Россия Мариуполни эгаллашда чечен бўлинмаларининг роли қандай бўлганига бағишланган ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот ташкилотнинг Twitter саҳифасида эълон қилинган.
Унга кўра:
Human Rights Watch ташкилоти Россия ҳарбийларининг Украина шимолида тинч аҳолига қарши қилган жиноятларини ҳужжатлаштирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълумот берилди.
Таъкидланишича, 10 апрелдан 10 майгача ташкилот 65 киши билан суҳбат ўтказган. Бундан ташқари, жиноятлар содир этилган жойлардаги ашёвий далилларни, шунингдек, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг фотосуратлари ва видеоларини ўрганган.
Human Rights Watch Киев ва Чернигов вилоятларидаги 17 та жойда 22 та қатл, 9 та ноқонуний қотиллик, 6 та йўқолиб қолиш ва 7 та қийноқ ҳолатларини текширган. Шунингдек, 21 киши ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи шароитларда ноқонуний ҳибсга олингани таъкидланган.
«Тинч аҳолига нисбатан қилинган бу зўравонликлар аниқ ҳарбий жиноятлар бўлиб, улар зудлик билан ва холис тергов қилиниши ва тегишли тарзда жавобгарликка тортилиши керак», — деган Human Rights Watch директори ўринбосари Георгий Гогия.
Россия 34 нафар француз дипломатини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.
Маълум бўлишича, бу апрель ойида Россия дипломатик миссияси ўнлаб ходимларининг Франциядан чиқариб юборилишига жавоб ҳисобланади. Франциянинг Россиядаги элчиси Пер Леви 18 май куни ташқи ишлар вазирлигига ушбу маълумотни билдириш учун чақирилган. Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигига Италия, Швеция ва Испания элчилари ҳам чақирилган. Француз дипломатлари ортидан Россия Испания дипломатик миссиясининг 27 нафар ходимини ва Италия элчихонасининг 24 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборган.
Европа Иттифоқининг Россияга қарши олтинчи санкциялар тўплами блоклаб қўйилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мазкур пакет май ойи бошида тақдим этилган ва 2023 йилдан бошлаб Россия нефтини импорт қилишни тақиқлашни ўз ичига олади. Бироқ, бу чорага Россия хомашёсига жуда боғлиқ бўлган бир қатор Европа Иттифоқи давлатлари ва, хусусан, Венгрия қарши чиққан.
Россия Украинада лазер қуролидан фойдалана бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маълум бўлишича, бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов гапириб ўтган. Унинг айтишича, гап, хусусан, беш километргача бўлган масофадаги нишонларни уришга қодир бўлган «Задира» лазер мажмуаси ҳақида кетмоқда.
«Улар фойдаланиш аллақачон бошланган. Биринчи намуналар аллақачон қўлланилмоқда», — деган Борисов.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: