8:34 | 07.06.22

                       

Қозоғистон газ нархини қандай ушлаб турмоқчи?

Мамлакат энергетика вазири қатор ечимларни санаб ўтди

Қозоғистон Энергетика вазирлиги газ нархи кескин ошишининг олдини олиш учун Давлат даромадлари қўмитаси билан биргаликда ички бозорда сотилаётган суюлтирилган газ айланмасини назорат қилади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Фото: «Zakon.kz»

Энергетика вазири Болат Оқчулаков 2022 йил январда рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги томонидан суюлтирилган нефть газининг чакана савдосига 180 кунлик нархларни давлат томонидан тартибга солиш жорий этилганини эслатган.

«180 кундан сўнг газ нархи кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида вазирлик Давлат даромадлари қўмитаси билан биргаликда ички бозорда сотилаётган суюлтирилган нефть гази айланмасини назорат қилади», — деган энергетика вазири.

Шунингдек, «Газ ва газ таъминоти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар пакети ишлаб чиқилган, унга кўра, Энергетика вазирлиги суюлтирилган газнинг максимал чакана нархларини белгилаши мумкин. Давлат органлари томонидан чакана нархларни тартибга солиш механизми йўқлиги сабабли нархларнинг ошиши билан боғлиқ маълум хавфлар мавжуд», — дейди Оқчулаков.

Вазирнинг сўзларига кўра, газ ҳажми танқислигининг асосий сабабларидан бири бу яширин экспортдир. Ҳозирда вазирлик суюлтирилган газнинг ички бозордаги айланмаси ва экспортини тезкор назорат қилиш ваколатига эга эмас. Бундан ташқари, Қозоғистонда суюлтирилган нефть газини сотувчи ёқилғи қуйиш шохобчаларида назорат-касса машиналарининг мавжудлигига қўйиладиган талабларни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон Россияга қарши санкциялар туфайли экспорт қилинадиган нефть номини ўзгартирганди. Шунингдек, Швеция парламенти нефть, кўмир ва газ қазиб олишни тақиқлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: