16:10 | 10.06.22
Бунга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
Финляндия мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида Россия билан чегарада тўсиқлар ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мамлакат ички ишлар вазири Криста Микконен бунинг учун чегара хизмати қўшимча маблағ олишини таъкидлаган. Тўсиқлар қурилиши чегарачилар тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишларни амалга ошириш имконини беради. Вазирлик маълумотига кўра, улар мамлакатни «гибрид характердаги таҳдидлар», хусусан, «миграциядан сиёсий босим ўтказишда фойдаланиш»га қарши курашишга ёрдам беради», дейилади вазирлик хабарида.
Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлардан сўнг мигрантларни қабул қилиш марказлашган ҳолда, махсус ажратилган чегара ўтказиш пунктларида амалга оширилади.
Аввалроқ Польша Беларусь билан чегарада 120 километрлик панжара ўрнатганди. Шунингдек, яна бир давлат Финляндия ва Швециянинг NATO’га қўшилишига қарши чиққанди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: