18:29 | 13.07.22
Президент бунинг ёрдамида Американи тиз чўктириши айтилган
Россия президенти Владимир Путин Ғарб муаммолари ва унинг маънавий ҳамда сиёсий чалкашлигидан қурол сифатида фойданаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Wall Street Journal» хабар берди.
Хабарга кўра, Путин Ғарб жамиятининг муаммоларига ўйнашга ҳаракат қилмоқда, бу эса охир-оқибат Америка дунёси тартибини тиз чўктириши керак.
«Ғарбий таназзулга пул тикиш 10 йилдан кўпроқ вақт давомида ўз самарасини берди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Путин Ғарб ўзини кучли деб ҳисоблаган иқтисод ва сиёсат соҳаларида энг катта муваффақиятга эришди.
«Россия газ эмбаргоси Европа иқтисодига путур етказиши ва Германия фуқароларини келаси қишда қоронғуда қолдириши мумкинлиги ҳақидаги қўрқувлар Ғарб санкциялари Москвани тиз чўктириши ҳақидаги умидларни пучга чиқарди», дейилган мақолада.
Шунингдек, унда Россия билан иқтисодий қарама-қаршилик оқибатларидан чўчиган Германия мудофаа харажатларини оширишдан чекина бошлагани айтилган. Бундан ташқари, Хитойдан кейин, Бразилия ва Ҳиндистон G7 билан бирдамлик ўрнига Россия билан савдо қилишни танлаётгани қайд этилган.
Аввалроқ Путин Ташқи разведка хизматининг асосий вазифаларидан бирини айтганди. Шунингдек, Путин NATO’ни Швеция ва Финляндияда база ўрнатишдан огоҳлантирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: