18:47 | 20.10.22

                       

Ўзбекистонда «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги «долзарб 40 кунлик» тадбири бошланди

Тадбир доирасида айрим вилоятларда дарахт кўчатлари экилди

Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил 20 октябрдан «долзарб 40 кунлик» тадбирлари бошланиши хабар берилганди. Экология қўмитаси тадбирнинг биринчи кунида амалга оширилган ишлар ҳақида «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Қайд этилишича, мазкур тадбир 20 октябрь куни Жиззах вилоятида ҳам бошланган. Шароф Рашидов туманининг «Ёйилма» МФЙ ҳудудидан ўтган М 39 йўли ёқасига вилоят Экология бошқармаси, «Йўлкўкалам» УК ва вилоят ўрмон хўжалиги билан ҳамкорликда 1000 туп павловния ва каталпа кўчатлари экилмоқда.

Кўчат экиш ишлари маҳаллабай тизимида ташкил этилиб, «Ёйилма» МФЙ оқсоқоллари, фаоллари ва ёшлари ҳам иштирок этишмоқда.

Ҳазорасп туманида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» тадбирида кўчат экиш ишлари бошланди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ҳазорасп туман бўлими, туман ҳокимлиги ва туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари биргаликда туманнинг марказий кўчасига 1000 дан ортиқ манзарали кўчатлар экишди.

Шунингдек, лойиҳа доирасидаги кўчат экиш ишлари Андижон вилоятида ҳам олиб борилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Экология қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва парвариш қилиш ишларида яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида экспертлар гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган. Белгиланган режага кўра қўмитанинг ҳудудларга бириктирилган вакиллари ва экспертлар гуруҳи томонидан жойларда илмий-амалий семинарлар ҳам ташкил этилиб, кўчатларнинг экилиши ва парвариш қилиниши бўйича тавсиялар берилмоқда.

Мавзуга доир:

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: