1:27 | 24.11.22

                       

Хўрозни ўпаётган футбол мухлиси, қайиқда сузаётган оққушлар, оғзини ёпиб олган немислар — 23 ноябрь суратлари

Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Донецк вилоятидаги фронт чизиғида миномётдан ўқ узаётган украиналик ҳарбийлар.

Фото:

Херсон шаҳридаги бекатда ўтириб, инсонпарварлик ёрдами етиб келишини кутаётган украиналик аёллар.

Фото: Reuters

Украинанинг Херсон шаҳридаги автовокзалда эвакуация қилинишини кутаётган аҳоли.

Фото: Reuters

Электрдан режали узилишлар сабабли қоронғилик ичида қолган Киев шаҳри.

Фото: AFP

Таиланд жанубидаги Наративат провинциясида полиция қароргоҳи олдида бомба ўрнатилган автомобиль портлаганидан бир кун ўтиб муниципал ишчилар кўчани тозалашмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Исроил полицияси Қуддусдаги автобус бекатида содир бўлган портлашдан кейин шикастланган автобусни текширмоқда.

Фото: Reuters

Швециядаги Esrange космик марказидан SubOrbital Express 3 ракетасининг учирилиши.

Фото: AFP/Getty Images

Ғарбий Индонезиядаги зилзилада вайрон бўлган уйларга қараб турган талабалар.

Фото: Antara Foto

Муҳожирлар Грециянинг Крит ороли яқинида қутқарув операциясидан сўнг Палеохора портида балиқчи қайиғида олиб келинмоқда.

Фото: Reuters

Кения шимолидаги қурғоқчилик пайтида тоза сув қазиб чиқаришга ҳаракат қилаётган киши.

Фото: Anadolu agency/Getty Images

Италиянинг Венеция шаҳрида сув тошқинлари пайтида Авлиё Марк майдонида сайр қилаётган одамлар.

Фото: Reuters

Хитойда коронавирус чекловлари кучайтирилиши сабабли махсус ҳимоя кийимини кийиб олган кишилар.

Фото: Getty Images

Германиянинг Гамбург шаҳридаги Алстер кўли орқали қайиқда оққушларни олиб кетаётган киши.

Фото: Reuters

Шотландия мустақиллиги тарафдорлари Олий суд қарорини тингламоқда. Суд Шотландия мустақиллиги учун Вестминстер розилигисиз референдумлар ўтказишни рад этган.

Фото: AFP/Getty Images

Франциялик Килиан Мбаппе Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Австралия дарвозасига учинчи голини урганда.

Фото: Reuters

Австралия мухлислари Францияга қарши ўйин вақтида жамоасини қўллаб-қувватламоқда.

Фото: AFP

Франция терма жамоаси мухлиси Австралияга қарши ўйин вақтида рақиб жамоа рамзи ҳисобланган кенгуруни ўпмоқда.

Фото: AFP

Франция терма жамоаси мухлиси жамоанинг Австралияга қарши ўйини пайтида голни нишонлаётиб, хўрозни ўпмоқда.

Фото: Reuters

Марокашга қарши Жаҳон чемпионати ўйинидан олдин стадиондаги Хорватия мухлиси.

Фото: Reuters

Марокаш терма жамоасининг ёш мухлиси жаҳон чемпионати доирасидаги Хорватияга қарши биринчи тур ўйинида.

Фото: AFP

Германия терма жамоаси аъзолари Японияга қарши жаҳон чемпионатининг биринчи тур ўйинидан олдин оғизларини ёпганча суратга тушишмоқда. Кўпчилик буни Қатардаги чемпионатда жорий этилган бир қатор чекловларга нисбатан норозилик белгиси деб тахмин қилмоқда.

Фото: Getty Images

Япония терма жамоаси мухлиси Германияга қарши биринчи тур ўйини доирасида. У кўтариб олган баннерда «Қадрли бошлиғим, менга берилган икки ҳафталик таътил учун раҳмат», деб ёзилган. Япониялик мухлис ўз бошлиғига шу тарзда раҳмат айтмоқда.

Фото: Telegram

Япониялик Такума Асано Жаҳон чемпионатида Германия устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда.

Фото: Reuters

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: