9:33 | 20.09.24

                       

Солиқ қўмитаси икки банкни огоҳлантирди

Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди.

Сентябр ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган. Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Хусусан, шу ой бошидан Tenge bank 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва Kapitalbank 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: