«Афросиёб» поездлари қатнов вақти бир соат олдинга кўчирилади
8 октябрдан бошлаб «Афросиёб» поездлари ҳаракат жадвалига ўзгаришлар киритилади. «Ўзбекистон темир йўллари» ушбу ўзгаришларни сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилганини қайд этган.
«Ўзбекистон темир йўллари»га маълумотига кўра, янги қатнов вақтлари хорижий ва маҳаллий сайёҳларга тарихий шаҳарларда узоқроқ вақтга қолиш имконини беради.
Янги жадвал:
- Тошкент — Қарши йўналиши: Тошкент 06:28 — Қарши 10:07;
- Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 06:51 — Самарқанд 09:21;
- Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 07:27 — Бухоро 11:38;
- Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 07:54 — Бухоро 12:11;
- Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14;
- Тошкент — Шаҳрисабз йўналиши: Тошкент 06:28 — Шаҳрисабз 11:12.
Тушдан кейинги қатновлар жадвалига ҳам ўзгаришлар киритилган:
- Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 19:39 — Бухоро 00:01;
- Қарши — Тошкент йўналиши: Қарши 17:29 — Тошкент 21:10;
- Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 17:39 — Тошкент 20:12;
- Бухоро — Тошкент йўналиши: Бухоро 16:24 — Тошкент 20:38;
- Бухоро — Тошкент йўналиш: Бухоро 15:00 — Тошкент 19:19.
Қайд этилишча, ўзгаришлар пойтахт ва тарихий шаҳарлар ўртасидаги йўловчи оқимини яхшилаш мақсадида киритилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: