18:46 | 13.10.24
Эр собиқ хотинини Telegramʼда махсус аккаунт очиб, унда аёлнинг беҳаё суратлар ва видеоларни тарқатиб, хотинини обрўсизлантирмоқчи бўлган.
Андижон вилоятида собиқ хотинининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи уятли фото ва видеотасвирларни Теlegram орқали тарқатган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Эркак жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича айбланмоқда.
Жабрланувчи аёл Андижон вилоятида ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг шахсий суратлари номаълум шахс томонидан Теlegram орқали тарқатилгани ҳақида маълум қилган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи содир этгани аниқланган.
Собиқ эр собиқ хотинини Telegramʼда махсус аккаунт очиб, унда аёлга тегишли бўлган беҳаё суратлар ва видеоларни тарқатиб, хотинини обрўсизлантирмоқчи бўлган.
Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг туҳмат, ҳақорат қилиш ҳамда шаъни ва қадр-қимматни камситувчи ва шахсий маълумотларни ошкор қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этиш керак, ижтимоий тармоқларда шахсий ҳаётга аралашиш ва унинг сирларини ошкор қилиш қонунбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳолатлар нафақат жабрланувчиларга руҳий зарар етказади, балки жамиятда ахлоқий қадриятлар бузилишига сабаб бўлади. Жиноят кодексида бу каби қилмишлар учун жиддий жазолар белгиланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: