12:52 | 14.10.24

                       

Бухорода 53 ёшли эркак икки танишини пичоқлади: бир киши вафот этди

Пичоқланган 29 ёшли йигит олинган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган, аёл касалхонада. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

13 октябрь куни Бухоро вилояти Когон шаҳридаги «Ўзбекистон темирйўллари»га қарашли идора олдида 53 ёшли эркак икки танишини пичоқлаган. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар орқали маълум бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатга аниқлик киритди. Маълум қилинишича, 1971 йилда туғилган эркак олдиндан мавжуд бўлган келишмовчилик сабабли танишлари — 1963 йилда туғилган аёл ва 1995 йилда туғилган эркакни пичоқлаган. Пичоқланган 29 ёшли йигит олинган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган, аёл касалхонада. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро 53 ёшли эркакка нисбатан жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳамда қасддан одам ўлдириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: