20:56 | 09.05.24

                       

Чилонзорда дарахт синиб, Cobalt’нинг устига тушгани айтилмоқда

Чилонзорда дарахт синиб, Cobalt'нинг устига тушгани айтилмоқда. Аввалроқ ФВБ Тошкент аҳолисидан дарахт тагида турмаслик, машиналарни қолдирмасликни сўраган эди.

Ижтимоий тармоқларда Чилонзорда дарахт синиб Cobalt’нинг устига тушгани ҳақида видео тарқалди.

Кадр: Telegram

Бугун, 9 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлаётгани сабабли пойтахт ФВБ хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия этган эди. Шундан сўнг Чилонзор туманида дарахт синиб, машинанинг устига тушди.

ФВБ хавфсизлик чораларига кўра:

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланиши айтилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: