17:32 | 09.05.24

                       

Тошкентдаги кучли шамол туфайли ФВБ хавфсизлик чораларини кўришни сўради

«Хавфли устунлар ва реклама устунлари яқинида туриш тақиқланади». Тошкентдаги кучли шамол туфайли ФВБ хавфсизлик чораларини кўришни сўради.

Бугун, 9 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлаётгани сабабли пойтахт ФВБ хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия этди.    

Унга кўра:   

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;

Шу ўринда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик тавсия этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: