20:12 | 29.07.24

                       

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Париж олимпиадасининг олтин медали соҳибаси Диёра Келдиёрова ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Ëзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида Ўзбекистонда олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи Диёра Келдиёрова ўзининг Instagram саҳифасида рақибини ҳақорат қилаётган мухлисларига мурожаат қилди.

«Бугун Instagram’имда рақибим Абе Утанинг профилида унга нисбатан жуда ҳам кўп таҳқирловчи изоҳларни ўзбеклар ёзаётгани ҳақида маълумот олдим. Барча мухлислардан ким бўлишидан қатъий назар ҳаммага чуқур ҳурматда бўлишингизни сўраб қоламан. Бу албатта, спорт. Бу бизни бирлаштирувчи куч. Биз дзюдо оиласимиз. Илтимос, тўхтатинг.

Менимча, дзюдони инсонларга ўргатадиган энг муҳим жиҳати бу ҳурмат», — дейди Диёра.

Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. У терма жамоага илк медални тақдим этиш билан бирга ёзги олимпиада ўйинлари тарихида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.