14:25 | 29.07.24

                       

Париж олимпиадасининг олтин медали соҳибаси ҳақида нималар маълум?

Ëзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида Ўзбекистонда олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи Диёра Келдиёрова ҳақида нималар маълум?

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. У терма жамоага илк медални тақдим этиш билан бирга ёзги олимпиада ўйинлари тарихида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.

28 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси Париж олимпиадасида илк олтин медални қўлга киритди. Унга дзюдо баҳсларида -52 кг вазн тоифасида финалгача етиб келган Диёра Келдиёрова муаллифлик қилди. У биринчилик учун баҳсда Токио-2020 ўйинларида -48 кг вазн тоифасида олтин медаль эгаси косоволик Дистрия Красникага қарши татамига чиқди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Келдиёрованинг вазари ҳисобига олган 1 очкоси баҳсга якун ясади. Шунинг билан ўзбекистонлик Диёра Париж олимпиадасида дзюдо беллашувларининг -52 кг вазн тоифасидаги чемпионига айланди. Бундан ташқари, у дзюдо бўйича Олимпиада мусобақаларида Ўзбекистон тарихидаги илк совриндор аёл спортчи бўлди.

Келдиёрова ярим финалда мезбон спортчи франциялик Амандин Бюшардни мағлуб этганди. Чорак финалда эса япониялик Ута Абени енгиб, рақибини турнирдан чиқариб юборди.

Маълумот учун, бу Ўзбекистоннинг 2024 йилги ўйинлардаги илк медалидир. Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи бўлди. Бунгача дзюдочилар иккита кумуш (1996 йилда Армен Багдасаров ва 2008 йилда Абдулла Тангриев), шунингдек, 5 та бронза (2008, 2012 ва 2016 йилларда Ришод Собиров, 2016 йилда Диёрбек Ўрозбоев ва 2020 йилда Давлат Бобонов)га эга бўлишган.

Диёра ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида Ўзбекистонда олтин медални қўлга киритган биринчи спортчидир. Бунгача ягона олтин медални 1994 йилда қишки Олимпиада ўйинларида эркин чанғичи Лина Черязова қўлга киритган эди. Охирги марта 2008 йил Пекин Олимпиадасида Ўзбекистон вакили сакрашчи Екатерина Хилко шоҳсупага кўтарилган эди.

Келдиёрова Осиё чемпиони, жаҳон чемпионатларининг икки карра кумуш медали совриндори, дзюдо бўйича жаҳон рейтингининг амалдаги етакчиси. Унинг мураббийи собиқ германиялик дзюдочи Марко Шпитка, 1996 йилда Атлантада бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори.

Диёра Келдиёрова амалдаги Олимпиада чемпионини Ута Абенинг 5 йиллик мағлубиятсиз серийасига барҳам берди. Дзюдочи Диёра (-52 кг) иккинчи босқичда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абе билан куч синашди. Абе 5 йилдан буён мағлубиятсиз келаётган эди.

Келдиёрова чорак финалда германиялик дзюдочи, 2024 йилги жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Европа чемпионатларининг бронза медали совриндори бўлган Маша Балхаусни мағлуб этди. Рақиб учта огоҳлантириш олди, шундан сўнг ғалаба Ўзбекистон вакилига насиб этди – 1:0.

Ярим финалда унинг рақиби 2021 йилги Европа чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионати совриндори, Европа чемпионати совриндори, 2020 йили Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори Амандин Бушард бўлди. Диёра уни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Финалда Келдиёрова 48 килограммгача вазн тоифасида 2020 йилги Олимпиада чемпиони, 2021 ва 2024 йиллардаги икки карра Европа чемпиони косоварлик дзюдочи Дистрижа Красники билан тўқнаш келди. Европа ва жаҳон чемпионатлари совриндори. Ўзбекистонлик аёл муваффақиятли техникани амалга ошира олди ва 1 очко олди ва якунда ғалаба қозонди.

Президент Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоага биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Диёра Келдиёрованинг чемпионлигида мураббий Марко Шпитканинг ҳам ҳиссаси катта.

Диёра Келдиёрова шарафига Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради.

Маълумот учун, Диёра Бахтиёровна Келдиёрова 1998 йил 13 июлда Самарқанд шаҳрида туғилган. XXXI ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, жаҳон ва Осиё чемпиони. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган.

2016 йилда Президент Диёр Келдиёрова қарори билан Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

2022 йилда Келдиёрова дзюдочи Азамат Матоқубовга турмушга чиққан.

Маълумот учун, 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

  • олтин медаль учун – 200 000 доллар;
  • кумуш медаль учун – 100 000 доллар;
  • бронза медаль учун – 50 000 доллар.

Бунда мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: