8:06 | 25.03.22

                       

Дунё бўйлаб ҳавоси энг тоза мамлакатлар эълон қилинди

Шунингдек, ҳаво сифати ёмон бўлган давлатлар ҳам маълум бўлган

Швейцариянинг «IQAir» компанияси мутахассислари 6475 та шаҳардан атиги 222 тасининг ўртача ҳаво сифати ЖССТ стандартига мос келишини аниқлади. Уларнинг тадқиқоти «Phys.org» томонидан эълон қилинди.

Фото: «Pinterest»

Тадқиқотдаги барча маълумотлар дунё бўйлаб ҳаво сифатини аниқлаган ерости станциялари ёрдамида тўпланган. Маълумотлар реал вақт режимида олинган. ЖССТ талабига кўра, ҳаводаги хавфли PM2,5 зарраларининг ўртача қиймати йилига кубометр учун 5 микрограмдан ошмаслиги керак. Маълумотлар таҳлилида ҳавоси энг ифлосланган давлат Бангладеш, пойтахт эса Нью-Деҳли (Ҳиндистон) бўлган.

Бангладешдан кейин Чад, Покистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Уммон, Қирғизистон, Баҳрайн, Ироқ, Непал каби давлатлар ўрин олган. Шу билан бирга, Ҳиндистон, Бангладеш ва Покистонда ҳавонинг ифлосланиш даражаси нормадан 10 баравар юқори бўлган.

Ўз навбатида, ҳаво сифати Норвегия, Дания, Швеция, Австралия, Япония, Канада, Буюк Британияда юқори бўлган. Рейтингнинг ўзига кўра, қуйидаги ҳудудлар ўнталикдан жой олган: Янги Каледония, АҚШнинг Виржиния ороллари, Пуэрто-Рико, Кабо-Верде, Саба, Финляндия, Гренада, Багама ороллари, Австралия, Эстония.

Аввалроқ Австралия олимлари глобал исишни тўхтатиш йўлини топганди. Шуниндек, олимлар глобал исиш одамларнинг ташқи қиёфасини қандай ўзгартиришини аниқлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: